Интернетда Олмаотадаги отишма ижрочиларидан бири экани айтилаётган террорчи тасвирланган видео тарқалди.

Видеода қарама-қарши томондан келаётган автомобилга қурол ўқталиб кўча ўртасига чиққан террорчи тасвирланган. Уни автомобиль рулидаги ҳайдовчи қиз видеога олган. У атрофда нима рўй бераётганини яхши англамаган ва йўлида давом этган.

Гувоҳларнинг маълумотига кўра, террорчи кейинроқ ер ости йўлига тушиб кетган.

Бундан олдинроқ, Олмаотанинг Алмали туманидаги ИИВ биноси олдида отишма чиқарганлардан бири йўлда ҳайдовчини ўлдириб, унинг машинасида номаълум томонга йўл олгани ҳақида маълум қилинганди.

Айни вақтга келиб, ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони 4 нафар. Шунингдек, 7 полициячи реанимацияда қолмоқда.

Ҳужум қилганлардан бири қўлга олинган, отишма вақтида бир жангари ўлдирилган.