18 июль кунининг биринчи ярмида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида отишма овозлари янгради. Қозоғистондаги маҳаллий нашрлар маълумотларига кўра, отишма маҳаллий вақт билан 11:00 атрофида шаҳар марказидаги ИИББ биноси атрофида рўй берган.

Тengrinews.kz портали хабарига кўра, Алмалинск туман ИИББ жойлашган ҳудуд атрофи ўраб олинган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, шаҳардаги навбатдаги отишмалар рўй берган Николский бозори атрофи ҳам полициячилар билан ўраб олинган. Отишма давомида 2 киши жароҳатлангани айтилмоқда.