Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги барча қурол дўконлари номаълум муддатгача ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz портали хабар тарқатди.

Қурол дўконларини қўриқлаш ишлари кучайтирилган.

Айни вақтда шаҳардаги Алмалинск тумани ИИБ биноси яқинида отишма овозлари эшитилгач ҳудуд полициячилар ҳалқаси билан ўраб олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, гувоҳлар бошқа бир тумандаги Николинсий бозори яқинида ҳам ўқ овозларини эшитишган.

Шаҳарда аҳолига уйлардан ва офислардан ташқарига чиқмаслик тавсия қилинган.

Отишма юз берган ҳудудларга махсус хизмат вакиллари ҳамда тиббиёт ходимлари етиб борган.

Камида 2 кишининг ўқотар қуролдан жароҳатлангани маълум.