Олмаотадаги отишма оқибатида жароҳатланган 7 полициячи шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда маҳаллий шифохонадаги манбасига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ, шаҳар марказидаги Алмалинск туманидаги ИИВ биносига қуролланган шахслар ҳужум уюштириши оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлгани ва бир неча полициячи жароҳатлангани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, ҳужум қилганларнинг бири ўлдирилган ва яна бири қўлга олинган.

Бу ҳодисадан сўнг шаҳарда аксилтеррор амалиёти бошланди ва террорчилик хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди.