Олмаотада полициячиларни ўққа тутгани гумон қилинган яна бир шахс қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон ИИВга асосланиб хабар берди.

Бундан олдинроқ ҳужум қилганлардан бири қўлга олингани, яна бири қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, номаълум шахслар Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаменти ва шаҳарнинг Алмали тумани полиция департаменти биноларига ҳужум уюштирди. Шаҳарда террорчилик таҳдидининг «қизил» даражаси эълон қилинди. 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бу воқеалардан кейин Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини чақирди.