Қозоғистон полицияси Олмаота шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари биносига уюштирилган ҳужум қурбонлари сонига ойдинлик киритди, деб хабар қилмоқда Life.ru.

Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада 7 киши нобуд бўлган. Ҳозирча, ҳуқуқ посбонлари икки кишининг шахсини аниқлашнинг уддасидан чиқишмаган. 

Отишма чоғида 3 полициячи ва бир нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлгани хабар қилинган эди. 

Аввал хабар берилганидек, бир гуруҳ номаълум жиноятчилар, Алмали туман полиция бўлими ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг маҳаллий департаменти биноларига ҳужум уюштирган. 

Жиноятчиларни ушлаш чоғида бир неча полициячи жабрланган. Ҳужум қилганлардан бири қўлга олинган. У, Қизилўрда вилояти фуқароси экани аниқланган.