Польшалик янги жуфтлик Каролина ва Бартек Вудняк "адоғи йўқ" асал ойига жўнашди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Уларнинг саёҳати 2015 йил ноябрда бошланган. Айни вақтда ёшлар Панама, Колумбия, Перу, Боливия, Чили, Эквадор, Аргентинада бўлишга улгуришда. 2016 йил ноябрда саёҳатчилар Янги Зеландияга боришмоқчи. Улар, шунингдек, Австралия ва Осиё давлатларида ҳам бўлишмоқчи. 

Аёл журналист-фрилансер бўлиб, эркак эса саёҳат деб ишини ташлаган. Таъкидланишича, у сафар учун пулларни бир неча йил тўплаган.   

Жуфтликнинг айтишича, улар оилалари, дўстлари ва польяк ошхонасини соғинишган. Шу билан бирга улар қачон уйларига қайтишларини билмасликларини айтмоқдалар. "Эҳтимол, бу 2  ёки 5 йилдан кейин юз берар", деб айтди Каролина.