“Барселона”нинг собиқ ўйинчиси, машҳур Роналдиньо ўзининг собиқ клубдоши Лионель Мессини Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги финалида Чилига ютқазганидан кейин терма жамоадан кетишга қарор қилганига қарамасдан, дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисоблашини айтди.

"Менинг Месси ҳақидаги фикрим у терма жамоадан кетгандан кейин ўзгармади. У ҳали ҳам дунёнинг энг яхши ўйинчиси, мен уни ҳурмат қиламан. У агар Аргентина терма жамоасини ҳақиқатда тарк этишга қарор қилган бўлса, унда унинг йўқлиги фанатларга билинади", деб айтиб ўтди Роналдиньо.