Саудия Арабистони подшоҳлиги, мамлакатнинг шарқий соҳилларида, ўз танкер флоти сафини кенгайтириш мақсадида кемасозлик мажмуасини барпо этади. Бу ҳақда, мамлакат энергетика вазири Холид ал Фалих баёнот берди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

"Жаҳонда нефть қазиб олиш бўйича етакчи бўлган мамлакат, ниҳоят ўзининг нефть салоҳиятига мос келадиган флотга эга бўлади", - деган энергетика вазири. У, шунингдек, Saudi Aramco давлат нефть компаниясига, жаҳон талабини қондириш учун кўплаб танкерлар зарурлигини билдирган. 

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Saudi Aramco компанияси жорий йилнинг илк 4 ойида мижозларига кунига ўртача 7,6 млн баррель нефть етказиб берган. 

Шу билан бирга, компания дунё бўйлаб нефть қуйувчи танкерларнинг энг йирик флотига ҳам эга.