Саудия Арабистони ҳукумати Даммам аэропортида Кувайтдаги турк ҳарбий атташесини ушлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, атташе Анқара сўрови билан ушланган.

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳарбий тўнтарувнинг муваффақиятли бостирилгани билан табриклади.  

Аввалроқ Туркия қуролли кучлари ҳарбий тўнтарув иштирокчилари бартараф этилгани, мамлакат армияси давлат ва турк халқи ихтиёрида эканлигини маълум қилганди.