Туркия ҳукумати мамлакатдаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатидан сўнг камида 103 нафар генерал ва адмирални қўлга олди. Бу ҳақида Haberkibris нашри маълум қилган

Уларнинг орасидан 40 нафар генерал ҳибсга олинди. Қолганларга нисбатан эса ҳуқуқий жараёнлар давом этаётганлиги таъкидланмоқда. Кўпчилик иштирокчилар сўроқ қилинмоқда.

Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатлари натижасида 161 киши ҳалок бўлган, 1440 нафар киши турли жароҳатлар олган. Ўтказилган операциялар самарасида 2839 ҳарбий қўлга олинган.