Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришидан сўнг, 8 минг нафар ҳуқуқ посбони вазифасидан озод этилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Хусусан, Истанбул ва Анқарадаги полиция ходимлари ишдан бўшатилган. 

Манбаларнинг хабарига кўра, улар давлат тўнтариши иштирокчиларини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда. 

Аввалроқ, Анқара шаҳри суди ҳокимиятга қарши ҳарбий исёнга алоқаси борликда гумон қилинган 99 кишини ҳибсга олиш бўйича қарор чиқаргани ҳабар қилинган эди. Улар орасида, Туркия ҲҲК генерали Ҳоқон Эврим ҳам бор.