Туркия қуролли кучларининг юқори лавозимли вакилининг баёнотига кўра, у мамлакатда давлат тўнтаришининг қайтадан содир этилиши эҳтимолини кўрмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркиянинг бир гуруҳ ҳарбий исёнчилари, мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишди. Аммо, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида унга барҳам берилди.