Туркияда давлат тўнтарувига уринишдаги иштироки учун мамлакатнинг Иккинчи армиясини бошқарувчи генерал Одам Ҳудутий ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда. 

Бу армия Анатолия яримороли ҳамда мамлакатнинг Ироқ, Эрон ва Сурия билан чегараларини ҳимоя қилади. 

Аввалроқ тўнтарувга уринишдан кейин Туркияда 103 генерал ва адмирал ҳибсга олингани маълум қилинганди. Ҳаммаси бўлиб 7,5 минг киши ҳибсга олинган.