Туркиялик ҳарбий Анқара суди биносида отишма келтириб чиқарди. Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, айни дамда ўт очган ҳарбий қўлга олинган. Бошқа маълумотларга кўра эса у ўлдирилган.

Associated Press нашри хабар беришича, суд биносига ҳарбий тўнтаришга уринишни амалга оширишда айбланиб қўлга олинган 27 генерал ва адмирал, шу жумладан, Туркия ҲҲК собиқ қўмондони Акин Ўзтурк келтирилганидан кейин отишма бошланган.

Акин Ўзтурк мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринган исёнчилар етакчиси деб ҳисобланмоқда.

Аввалроқ Туркияда давлат тўнатириши қилишда айбланиб, 103 генерал ва адмирал қўлга олингани ва улардан 40 нафар ҳибсда экани маълум қилинганди.