Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Хитойда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Нигина таиландлик Нича Лертпитаксинчайни 7:5, 6:4, хитойлик теннисчи Ди Жаони 4:6, 6:2, 4:0, чорак финалда мезбон теннисчи Фанг Йинг Хунни 6:2, 6:3, ярим финалда Жанубий Корея вакили Су Жеонг Жангни 7:5, 4:6, 7:5 ҳисобида енгди. Финалда хитойлик Фангжоу Лиу устидан 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.