2016 йил 14 июль куни «Ўзбеккино» Миллий агентлигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал - демократик партияси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Кенгаши ташаббуси билан «Гўзал ва бетакроримсан мустақил Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним» шиори остида «Буюк ва муқаддас мустақил Ватан» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда агентлик марказий аппарати ходимлари, тизимдаги корхона-ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек бир қатор киноижодкорлар иштирок этишди.

Давра суҳбатини «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Атабек Мусаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, ЎзЛиДеП Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси ва бошқаларнинг маърузалари тинглангач, давра суҳбати иштирокчилари фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Давра суҳбати якунида, «Ўзбеккино» Миллий агентлигида ЎзЛиДеПнинг бошланғич партия ташкилоти тузилганлиги эълон қилиниб, унинг аъзоларига гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.