WADA (Бутунжаҳон антидопинг агентлиги)нинг Ричард Макларен мустақил комиссияси ҳисоботи 2014 йилги Сочидаги Олимпиададаги допинг-намуналар натижалари билан ҳийлагарлик ишлатилгани борасида Россияга қўйилаётган айбловни тасдиқлади. 
  
WADA мустақил комиссияси Россияга қўйилаётган қуйидаги айбловларни тасдиқлади.

1. Москва лабораторияси давлат кўрсатмаси ва унинг ҳомийлигида россиялик спортчиларнинг ижобий допинг-намуналарини яширган.  

2. Сочидаги лаборатория 2014 йилги допинг-пробалар билан ҳийла ишлатган.

4. Давлат махсус хизматлари допинг-намуналар билан ҳийла ишлатган.

3.  Допинг-намуналар билан ҳийлагарлик нафақат енгил атлетикада, балки бошқа спорт турларида ҳам амалга оширилган.