18 июль тунда Афғонистоннинг шарқида жойлашган Хост провинциясида ногоҳ бошланган кучли жала ва сув тошқинлари камида 17 кишини ҳаётдан олиб кетди.

"Кутилмаганда бошланган кучли ва сув тошқини 17 кишини, жумладан, 6 нафар аёл ва 8 боланинг умрига зомин бўлди. Бу фалокат 18 июль тунда, Салар ва унга яқин туманларда кузатилди", — деб маълумот берган Хост провинцияси табиий офатларни бартараф этиш бошқармаси бошлиғи Шадам Ҳалол. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Сув тошқинлари оқибатида бир қанча бинолар вайрон бўлган, қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган.