АҚШ давлат департаменти Марк Тонернинг баёнот беришича, АҚШ Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларининг Туркиядаги давлат тўнтаришига алоқасини исботлайдиган далилга эга эмас, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«АҚШ Гулен ёки унинг гуруҳи тўнтаришда иштирок этгани бўйича хулоса қилгани йўқ», — деган Тонер.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати Анқаранинг расмий сўровидан сўнг, Гуленнинг барбод бўлган давлат тўнтаришига алоқасини ўрганиб чиқади. Тонернинг айтишича, расмий сўровда ҳуқуқий жиҳатдан асосланган, Гуленнинг алоқасини исботлайдиган далиллар бўлиши керак. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, мамлакат ҳукумати бир неча кун ичида мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленни топширишни сўраб, АҚШга сўров юборишини билдирган эди.