Америка Қўшма Штатлари донор-давлатлардан Ироқ эҳтиёжлари учун қўшимча 2 млрд доллар ажратилишига умид қилмоқда.

Reuters хабарига кўра, АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали амалдори журналистларга расмий Вашингтон Ироққа зарур ёрдамни шу ҳафта давомида ажратишни режалаштирганини айтган.

Бундан олдинроқ, Пентагон раҳбари Эштон Картер Бағдодга келгани ва Вашингтоннинг Ироқда ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар учун 560 нафар ҳарбий ажратиши ҳақида маълум қилганди.

Ўтган ҳафтада АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг юқори лавозимли амалдорларидан бири 20 июль куни ИШИДга қарши кампаниянинг истиқболдаги режаларини муҳокама қилиши маълум бўлганди.