МЛС чемпионати иштирокчиси «Портленд Тимберс» жамоаси мухлислари «Сиэттл Саундерс» жамоасига қарши учрашув арафасида рақиб жамоа футболчиларини кутиб олишда ёрқин перфоманс уюштиришди.

Трибунада «Қайрағочлар кўчасидаги даҳшат» фильми тасвири, фильм қаҳрамони Фредди Крюгер пайдо бўлди.

Қайд этиш керакки, ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.