Туркиянинг Anadolu давлат ахборот агентлиги Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони Оқин Ўзтурк мамлакатда давлат тўнтарувига уринишда айбдорлигини тан олгани ҳақидаги янгиликни ўчириб ташлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Унинг ўрнига Ўзтурк тўнтарувда иштирок этганини тан олишдан бош тортгани ҳақидаги янгилик пайдо бўлди. У Акинжи авиабазасида тасодифан пайдо бўлгани ва бошқа ҳарбийларнинг ҳаракатларида иштирок этмаганини айтган.

Ўзтурк бошқа давлатларнинг тўнтарувга алоқадорлиги ҳақидаги фикрни билдирган. У шунингдек мухолиф имом Фатҳулла Гулен исённи ташкиллаштирганига гумон билдирди.

Anadolu агентлиги ва хусусий ОАВ бунгача Ўзтюрк сўзларини турлича беришганди.

"Мен 15 июлдаги тўнтарувга уринишни режалаштирган ёки уни бошқарган эмасман. Мен буни ким қилгани ҳам билмайман", деб унинг сўзларини келтирган ОАВ.

Бу орада Anadolu агентлиги Ўзтурк тўнтарувни ташкиллаштирганини тан олганини маълум қилган.