Номаълум шахс Англиянинг Линкольншир графлигида жойлашган Спалдинг шаҳрида отишма келтириб чиқарди. Отишма Пинчбек-роуд кўчасидаги Castle номли спорт комлекси ҳудудида рўй берган. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди.

Айни вақтда 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинган.

Полиция маълумотига кўра, воқеада теракт аломатлари қайд этилмаган. Шунингдек, полициячилар бу отишмада иштирок этмагани маълум қилинган.

Айни вақтда спорт комплекси ёпиб қўйилган.