Туркия пойтахти Анқара шаҳрида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар тарқатди.

Ҳозирча ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар ҳақида аниқ маълумот келтирилмади. Шунингдек, портлаш туфайли қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ижтимоий тармоқларда портлаш тасвирлари пайдо бўлмоқда.

Reuters хабарига кўра, шаҳар марказидаги кварталлардан бирида ёнғин чиққан.