Туркия ҳукумати Анқара шаҳрида портлаш юз бергани ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, шаҳардаги кварталлардан бирида рўй берган ёнғинни нашрлар навбатдаги портлаш сифатида қабул қилишган.

Бундан олдинроқ кўпгина нашрларда Анқарада кучли портлаш бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳудудда осмонга қуюқ қора тутун ўрлаётгани кўрсатилган суратларни тарқатишди.

Айни вақтга келиб ёнғин ўчирилган.