Лондонлик талаба Люси Дэвис жамоат транспортларида йўл ҳақини тўлашга имкон берувчи ясама тирноқ тўпламини яратди. Люси тирноғидан бирига турникетдан ўта олишга мўлжалланган чипни жойлаштирди.

Дэвис Авлиё Мартин номидаги марказий санъат ва дизайн коллежининг заргарлик соҳасида бакалавр босқичида таҳсил олмоқда.
Тирноқлар ҳудди оддий электрон йўл чиптаси ёки тангаси каби ишлайди — бармоқлар турникетдаги валидаторга қўйилса, ўтиб кетиш мумкин.

"Мен Oyster Card (Лондонда жамоатчилик транспортида юриш учун қўлланиладиган электрон йўл картаси)дан RFID-чипни олдим ва уни ясама тирноқларимдан бирига ёпиштирдим. Мазкур йўл чиптанинг ҳисобини тўлдириб бориш ҳам мумкин. Мен буни бутун дунё бўйлаб оммалашувчи ихтиро бўлишини истайман», — дейди Дэвис.

Evening Standard хабар беришича, Дэвис Лондон жамоат транспортини бошқарувчи  корпорация вакиллари билан ҳам боғланди. Тез орада, Британия аёллари нафақат метрода, балки барча транспорт воситаларида тирноқлари билан йўл ҳақини тўлашса, ажабмас.