Apple компанияси MacBook Air ноутбукининг 2017 йилдаги намунаси тақдимотидан кейин уни янгилашни тугатади. Бу ҳақда Хитойдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда WCCFtech маълум қилмоқда.    

Мутахассисларнинг фикрича, MacBook Air ишлаб чиқарилиши тўхтатилишининг асосий сабаби iPad Pro планшети MacBook Air бажарадиган барча зарур операцияларни бажариши ва буни ноутбукдан ёмонроқ бўлмаган тарзда уддалаши бўлиши мумкин. Шу тариқа клавиатурали ғилофга эга iPad Pro келажакда MacBook Air ўрнини эгаллаши мумкин.

MacBook Air 2017 моделлар қаторидаги охиргиси бўлиши ва янги процессор ҳамда каттароқ ҳажмдаги тезкор хотира олиши мумкин. Ўз навбатида 12 дюймли MacBook ва MacBook Pro ишлаб чиқаришда қолади ва янгиланиб боради.