Apple куз ойларида бирйўла учта янги iPhone тақдимотини ўтказиши мумкин

Технология 19 Июль 2016 5825

Apple компанияси кузда уч хил iPhone 7 қурилмасини тақдим қилади. Бу ҳақида Nowhereelse.fr сайти маълум қилди. Тасвирларда уч хил - “оддий” iPhone 7 модели, “йириклаштирилган” iPhone 7 Plus ва “профессионал” iPhone 7 Pro моделлари акс этган. 

Аввал ҳеч қандай маълумот бўлмаган рro-версия энг замонавий “айфон” бўлиб, у қолган икки қурилмадан қимматроқ бўлиши маълум қилинган. Суратларга қараганда у ва 5,5 дюймли фаблет бир хил ҳажмга эга. Улар ўртасидаги асосий тафовут - икки объективли Pro камерада бўлади.

Бундан ташқари iPhone 7 Pro қурилмасининг орқа қопқоғида клавиатура муқовасини ёқиш учун iPad Pro планшетида қўлланадиган смарт-коннектори кўриниб турибди. 

Сўнгги S-серия релизи ўтган йили бўлиб ўтган эди, шу боис кузда “ҳарфсиз” моделлар анонси кутилмоқда. 
 

Кўпроқ янгиликлар