БАА ҳукумати ойлик маоши 540 доллардан кам бўлган ходимларни турар жой билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида France press маълум қилди

Унга кўра, янги қоидалар асосан БААдаги асосий ишчи кучи ҳисобланган Жанубий Осиё мамлакатлари вакилларига тегишли.

Жорий йилнинг декабрь ойидан кучга кирадиган янги қоидалар фақатгина таркибида 50 нафардан ортиқ ходими бўлган компанияларга тааллуқли.

Агентликнинг маълум қилишича, БАА ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар томонидан хорижий ишчиларга ёмон муносабатда бўлишда айбланади. Шу боис ҳукумат ходимлар хавфсизлиги ва соғлиғи ҳақида қайғуриб, уларнинг тасарруфига тақдим этиладиган турар жойларни мунтазам назорат қилишни ҳамда қарорни ижро қилмаган компанияларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўришни режалаштирмоқда.