Бельгия Қироллиги футбол иттифоқи терма жамоа бош мураббийи лавозими учун танлов эълон қилди ва унга қўйиладиган талабларни санаб ўтди.

Рўйхатда - «турли авлод вакиллари билан муваффақиятли ишлаш», «мулоқотда очиқ ва кучли бўлиш», «юқори самарадорлик режимида ишлай олиш» каби талаблар бор.

Номзодлардан аризалар 31 июль кунига қадар қабул қилинади.

Терма жамоанинг аввалги бош мураббийи Марк Вильмотс Евро-2016 турниридаги муваффақиятсизликдан кейин истеъфога чиқарилганди.

Бундан олдинроқ, нидерландиялик мутахассис Луи ван Гаал бельгияликлар терма жамоасини бошқариши ҳақида хабар тарқатилганди.

Манба: Tribuna.uz