19 июль куни британиялик таниқли актёр Бенедикт Камбербэтч 40 ёшга тўлди. Бугунги кунда у юлдузли онларини бошдан кечирмоқда, 2010 йилда “Шерлок” сериалининг биринчи фасли экран юзини кўрганидан кейин у бутун дунёга танилди. Фильмда Артур Конан Дойлнинг қаҳрамони бизнинг замондошимизга айланади, турли гаджетлардан эркин фойдаланади, аммо қиролича Виктория даврида Лондон полицияси уддасидан чиқмаган чигал жиноий ишларни бирин-кетин фош қилишга муваффақ бўлади. Ўтган 6 йил ичида Камбербэтч блокбастерлар (“Хоббит” трилогияси, “Интиқом”), байопиклар (“Бешинчи ҳокимият”да Жулиан Ассанж), тарихий кетма-кетликларда (“Бўш тож”нинг янги фаслида Ричард III) суратга тушган ва “Оскар”га (“Тақлид ўйини”да математик Алан Тьюринг роли учун) даъвогарлик қилган. 

2015 йилда актёр Лондондаги Барбикан театри саҳнасида Ҳамлет ролида намоён бўлди. Бугунги кунда актёрнинг кун тартиби жуда тиғиз – ундан комикслар қаҳрамони Доктор Стрэнж (жорий йилнинг куз ойларида намойиш этилади), “Гринч – Рождество ўғриси” мультфильми бош қаҳрамони (2018 йилда экранга чиқиши мўлжалланган) ва албатта, “Шерлок”нинг янги қисмлари ўрин олган, мазкур сериалнинг тўртинчи фасли 2017 йилда тақдим этилади. 

“Шерлок” сериалидан лавҳа


“Тақлид ўйини” фильмидаги математик – Алан Тьюринг роли учун Камбербэтч “Оскар”га даъвогарлик қилган

“Бешинчи ҳокимият” фильмидан лавҳа


Камбербэтч Ҳамлет ролида


Бенедикт Камбербэтч “Бўш тож” сериалида Ричарда III тимсолида

Режиссёр Питер Жексоннинг “Хоббит” трилогиясида Бенедикт Камбербэтч Смауг аждарҳоси ролини ижро этган ва Сауронга (Некроманта) овоз берган

Бенедикт Камбербэтч комикслар қаҳрамони Доктор Стрэнж сиймосида (2016 йилнинг куз ойларида катта экранга чиқади)

Камбербэтч қиролича Елизавета II’дан Британия империяси Орденини  қўлга киритганидан сўнг турмуш ўртоғи билан