Жанубий Америка диний экстримистик гуруҳи тўдабошиси Ансор ал-Хилофаҳ Рио Олимпиадаси бошланиши олдидан ИШИД террорчилар гуруҳига содиқ эканини эълон қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, террорчи «иқрор»ини Telegram, Whatsapp ва Viber тармоқларида эълон қилган. Ўша вақтдан бошлаб террорчи тўданинг телеграм каналлари эълонларини испан ва португал тилларида ҳам беришни бошлаган.

Франциядаги террактлардан кейин ИШИД навбатдаги нишон Бразилия бўлишини айтган, лекин Бразилия АҚШ ва Франциянинг кўмаги билан хавфсизлик чораларини кучайтирган эди.

Бразилияда август ойи бошида ёзги Олимпиада ўйинлари бошланади.