Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (ВАДА) Виталий Муткони Россия спорт вазири лавозимидан бўшатиб юборишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот-баёнотида айтилмоқда. 

"Маъруза муаллифлари учун ФИФА ижроия қўмитаси аъзоларидан бири, Россия спорт вазири Виталий Мутконинг допинг тизимида ўйнаган роли яна битта кашфиёт бўлади. Макларен ҳисоботи РУСАДА камида ВАДА кодексига мослигининг тан олинишини маърузада эслаб ўтилган, Россия спорт вазирлиги ва бошқа давлат ташкилоти ва муассасаларидаги, шу жумладан Россия аксилдопинг агентлигидаги барча шахслар ўз лавозимларини бўшатмагунларича кўриб чиқиб бўлмайди", дейилмоқда ҳисоботда.  

ВАДА маърузаси 18 июлда омма ихтиёрига тақдим қилинди. Агентлик раҳбари Ричард Макларен РУСАДАга нисбатан кўплаб айбловлар қўйди, бироқ шу билан бирга Россия Олимпия терма жамоасининг дисквалификацияси бўйича тавсиялар бермади.