Саудия арабистонилик тадбиркор Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фавқулодда чиқиш қилган смартфонни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Туркиянинг Cumhuriyet газетаси хабар берган.

Манбада айтилишича, тадбиркор бу телефонни «озодлик телефони» деб атаган ва смартфон учун 266 минг доллар (1 миллион Саудия риали) таклиф қилган.

Эрдўған давлат тўнтариши бошлангандан кейин FaceTime дастури орқали аҳолига фавқулодда чиқиш қилди. Чунки ўша вақтда барча телеканаллар эгаллаб олинган ва ишламаётган эди. Шу сабаб Эрдўғаннинг чиқиши учун интернет каналлар ва смартфондан фойдаланишга мажбур бўлишди.