Филиппин Олий суди мамлакат собиқ президенти Глория Макапагал Арройодан хайрия фондининг саккиз миллион доллар маблағини талон-тарож қилганлиги тўғрисидаги айбловни олиб ташлади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Суд, шунингдек, 69 ёшли Макапагал Арройони зудлик билан қамоқдан озод қилиш ҳақида ҳам буйруқ чиқарган.

Суд вакили Теодор Тенинг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича,  етарли далиллар бўлмагач, 15 нафар суд ҳайъяти аъзосидан 11 нафари собиқ президентни озод қилиш борасида овоз берган.