Рақамли иқтисодиёт ва ахборот жамияти масалалари бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер Европа Иттифоқи Туркияда ҳарбий тўнтарувга уриниш сабабли жорий йилда мамлакат фуқароларига визасиз тартиб тақдим қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

"Мен ўртамизда йил охиригача визасиз сафарлар ҳақида келишув бўлмаслигини айта оламан", деб айтди Эттингер.

Эттингер Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи билан мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги тамойиллари масаласини ҳал қилиши кераклигини айтди.