Франция ҳарбий ҳаво кучлари, халқаро аксилтеррор коалицияси таркибига кирган вақтидан бери Ироқ ва Суриядаги террорчилар манзилларига 770 марта ҳаво зарбаси берган. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан маълум қилган. 

Ле Дрианнинг France Info радиосида қилган чиқишида айтишича, "Франция, гарчи ҳар доим ҳам эълон қилмаса-да, ИШИДнинг Ироқ ва Суриядаги террорчиларига кунига зарба беради".

Ле Дрианнинг қайд этишича, шу кунларда "ҳарбий амалиётларнинг ҳал қилувчи босқичи бошланмоқда, 20-июль куни Вашингтонда бўлажак йиғилиш ҳам шу масалага бағишланади".