Францияда йўловчиларни аэропортга ташийдиган ҳайдовчи қўпорувчиликка ҳозирлик кўраётганликда гумон қилиниб, қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Europe 1.

Хабарларга кўра, тинтув чоғида 23-ёшли йигитнинг ёнидан портловчи аслаҳа топилган. Бундан ташқари, гумондор экстремистлар билан алоқадор бўлиши ҳам мумкин. 

Унинг телефонида ИШИД террорчи гуруҳи байроғининг сурати аниқланган.