Германиядаги Вюрцбург шаҳри яқинида бир эркак поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Sky News.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида 14 киши жабрланган. Бир неча жароҳатланганларнинг аҳволи оғир, деб маълум қилди маҳаллий полиция вакили Фабьен Хенч.

Ҳужум 18 июлда маҳаллий вақт билан соат 21.15ларда содир бўлган.

Эркак воқеа жойидан қочмоқчи бўлганда полиция томонидан отиб ташлаган.