Германияда поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилган кимса шахси маълум бўлди, деб хабар бермоқда Focus немис нашри.

Бавария ички ишлар вазири Йоахим Херманн босқинчи 17 ёшли афғон йигити бўлганини айтди.

Таъкидланишича, у болта ва пичоқ билан қуролланган бўлган. 

Ҳужум оқибатида уч нафар киши оғир жароҳатлар олган.

Аввалроқ Вюрцбург шаҳри яқинида эркак поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилгани оқибатида 14 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.