Германияда поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилган 17-ёшли афғон яшаган уйдан ИШИД террорчи гуруҳининг байроғи топилган, деб хабар қилмоқда Reuters.

Бу ҳақда, Бавария ИИВ раҳбари Йоахим Ҳерманн маълум қилган.

У, шунингдек, ҳужумдан жабрланганларнинг икки нафари оғир аҳволда эканини билдирган. 

Аввал хабар берилганидек, поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилиниши оқибатида Ҳонконгнинг 5 нафар фуқароси жабрланган. Яраланганларнинг умумий сони 14 кишини ташкил этган. Жиноятчи ўлдирилган.