Германияда 17 ёшли афғонистонлик болта билан поезд йўловчиларига ҳужум қилганида Ҳонгконг фуқароси жароҳатланган. Бу ҳақда China Daily Asia хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ҳужум вақтида поезд вагонида ҳонгконглик кишилар бўлган, улардан 4 нафари бир оила вакиллари.

Улардан 2 нафари жиддий жароҳат олган.

Германиядаги Вюрцбург шаҳри яқинида 17 ёшли афғонистонлик поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилиши натижасида жами 14 киши жароҳатланди. Полициячи уни отиб ташлади.