Қашқадарёда мини-футбол бўйича “Камолот кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Мусобақада Тошкент вилоятининг “Оҳангаронцемент” акциядорлик жамияти жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, “Камолот кубоги”ни қўлга киритди. Сурхондарё вилоятининг “Жарқўрғоннефть” акциядорлик жамияти жамоаси иккинчи, Хоразм вилоятининг “Жаҳон юксак” масъулияти чекланган жамияти жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.