АҚШ давлат котиби Жон Керри, Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан Лондонда музокаралар ўтказади, деб хабар қилмоқда  РИА «Новости».

Таъкидланишича, 19-июлда бўлажак учрашув Жонсоннинг янги лавозимдаги биринчи халқаро учрашуви ҳисобланади. 

Айни вақтда, АҚШ давлат котиби Сурия ва Ямандаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган халқаро анжуманларда қатнашиш учун Британияда бўлиб турибди.