Жорий йилнинг 19 июль куни Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг VII ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда иқтидорли ёшлардан ташкил топган 177 та делегат иштирок этди. Конференция иштирокчилари ва меҳмонларни иқтидорли ёшлар томонидан такшил қилинган кўргазма билан кутиб олишди.

Унда Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгашлар Конференцияларида сайланган делегатлар, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги кунда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз атрофида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 276642 дан ортиқ ёшларни бирлаштирган. Ташкилот тизимида “Камалак” болалар ташкилоти (10 ёшдан 14 ёшгача бўлган 134 минг 899 нафар аъзоси бор), шунингдек, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ташкил этилган 1162 бошланғич ташкилоти мавжуд.

Конференция кун тартибидаги биринчи масала “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ва назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги олиб борган ишлар ҳақидаги ҳисоботи ҳамда эндиликда амалга оширилиши зарур бўлган асосий вазифалар ҳақида сўз борди. Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг амалдаги раиси Абатбай Данияров Ҳаракатнинг ўтган даврда олиб борган ишлари бўйича ҳисобот бериб ўтди.

Конференция сўнгида Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгашлар конференцияларида сайланган делегатлар, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бир овоздан Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимига Абатбай Данияров сайланди.