Терроризм ва экстремизм учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Қозоғистон ҳукумати муҳокамасига киритилган. Бу ҳақда, Республика миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Владимир Жумаканов маълум қилган.

МХҚ раҳбарининг қайд этишича, қонун лойиҳасида "экстремизм ва терроризм жиноятлари учун қамоқ жазоси муддатини узайтириш", ҳамда "айни жиноятларни содир этганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш" чораси шарт қилиб белгиланган. 

Шу билан бирга, мамлакатдаги қурол-яроғлар айланмаси устидан назорат кучайтирилади. 

Хусусан, "ички ишлар органлари бўлимларига, қурол-яроғлар, ўқ-дори ва портловчи моддалар сақланадиган иншоотларни назорат ва текширишларига оид мажбурият юкланади. Шу каби бино ва иншоотларни қўриқлаш билан шуғулланадиган ташкилотларга қўйиладиган талаблар кучайтирилади".