Масдар — Абу-Даби амирлиги ҳукумати томонидан тақдим этилган эко-шаҳар лойиҳаси. Шаҳар БАА пойтахтидан 17 километр узоқликда қурилади. Масдарнинг қурилиши 2030 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Ҳукумат ва қурувчилар режасига кўра, шаҳарда 50 мингга яқин инсон яшаши мумкин. Аҳоли муқобил энергия манбаи билан яшаши керак бўлади, шунда атмосферадаги карбонат ангидрид чиқиндилари камаяди. Лойиҳа бўйича шаҳарда деярли машиналар бўлмайди. Ҳозирда режа ўзгарди — муқобил энергия манбаи шаҳарнинг 50 фоиз эҳтиёжини қондира олади, шу сабабли атмосферадаги чиқиндиларни йўқотишнинг иложи бўлмайди. Ҳозирда Масдарда 300га яқин инсон яшайди, деб хабар беради Tech Insider. Нашр Масдарда бўлган ва шаҳарнинг ҳозирги ҳолатини тасвирга олган фотосуратчи Этьен Малаперт суратларидан фойдаланди.