Туркиядаги ҳарбий исён Евроиттифоқни кейинги сиёсати юзасидан иккиланишга мажбур қилаяпти, деб ёзмоқда Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри.

Қайд этилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундоғам «Европага келаётган қочқинлар оқимининг хўжайини», «Босфор дарвозасининг қўриқчиси» эди, эндиликда у чўққига янада баландроқ чиқди. Сўнгги ўн йилликларда европалик ёки шимолий америкалик бирон-бир сиёсатчи қуролли исённи халқ ёрдамида бостира олгани билан фахрлана олмайди. 

Туркияда эса айнан шундай бўлди: Эрдўғон одамларни кўчаларга чиқишга чақирди, ва анчагина фуқаро ўз жонини Ватан истиқболи учун қурбон қилди. Халқаро ҳамжамият ҳам демократик йўл билан сайланган давлат раҳбарини қўллаб-қувватлади. 

Бироқ, деб давом этади мақола муаллифи, Туркия Европа Кенгаши ва НАТОнинг аъзоси бўлиши баробарида, ЕИ таркибига кириш учун кўпйиллик номзод ҳисобланади. Ушбу ташкилотларга аъзо бўлиш эса, мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши лозимлигини талаб этади. Ва ҳатто, айтайлик қон билан бирлашган ва қутқарилган раҳбарлари етакчилигидаги аксар кўпчилик, мингдан ортиқ ҳакамлар ва ўз ишларини қилаётган журналистларни таъқиб қилишига ҳақли эмас. 

Эрдўғон бошлаб юборган тозалаш хато бўлиб, уни назорат этиш ва унга нисбатан шунчаки томошабин бўлиб туриш мумкин эмас, деб ёзади газета. Айни масала борасида ЕИ: исённи бостириш, ўз билганини қилишни англатмайди, деган фикрни билдирмоқда. 

Нашр, шунингдек, ЕИнинг мазкур вазиятга оид режалари хусусида фикрларини билдирган. Жумладан, Эрдўғон ЕИга муҳтож эмаслиги ва Туркия ўлим жазосини қайта киритиш учун ҳеч кимдан изн сўрамаслигини таъкидламоқда. Ўз навбатида, Германия канцлери Ангела Меркель «Босфорнинг тобланган ҳокими»ни, муҳожирлар инқирози ва хавфсизлик масалаларида ишончли ҳамкор деб билишда давом этмоқда. 

Аммо, тез орада, Эрдўғонни фаол қўллаб-қувватлаган европаликларнинг сўзи нақадар қийматга эгалиги аён бўлади. Агар, Туркия қочқинларни қабул қилиш билан бирга, мухолифат вакилларини таъқиб қилаверса, ЕИ бунга жим қараб тура олмайди. Шунга кўра, у икки йўлдан бирини танлаши керак бўлади: бир томондан у Туркияни қўллаб-қувватлаши керак, иккинчи жиҳатдан у ўзини мустабид тузумга қарам қилиб ҳам қўя олмайди, дея хулоса қилади мақола муаллифи.