Олмаотада содир этилган қўпорувчиликда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 15 млн тенге (45 минг АҚШ доллари), жабрланганларга 5 млн тенге (15 минг)дан берилади. Бу ҳақда, Tengrinews.kz янгиликлар портали шаҳар маъмуриятига таянган ҳолда хабар қилган
 
Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти расмий вакили Салтанат Азимбек, 60 ойлик маошга тенг бирмарталик товон пули ва дафн маросимлари харажатлари тўлиқ копланишини маълум қилган эди. 

Олмаота ва Остона шаҳар ички ишлар ходимлари эса, ҳамдардлик сифатида бир кунлик иш ҳақларини ҳалок бўлган ҳамкасблари оилаларига ёрдам бериш жамғармасига ўтказишга қарор қилишган.